Александр Бублик Мадрид турнириининг жуфтлик баҳсларида иккинчи босқичга йўл олди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи Александр Бублик Мадрид мастерс турнирининг жуфтлик баҳсларини ғалаба билан бошлади.
Қозоғистонлик спортчи австралиялик Марк Полманс билан биргаликда биринчи босқичда бразилиялик Орландо Луж – Рафаэль Матос жуфтлигига тўқнаш келди.
Бублик ва Полманс ўйинни муваффақиятли бошлашди – 6:3. Иккинчи сетда бразилиялик жуфтлик тай-брейкда устунликни қўлга киритди – 7:6 (7:4).
Супер тай-брейкда Қозоғистон-Австралия жуфтлиги ғалаба қозонди – 10:6. 1 соат 33 дақиқа давом этган ўйинда улар 4 та брейк-пойнтдан 1 тасини ва 6 та эйсдан фойдаланишди.
Александр Бублик ва Марк Полманс чорак финал йўлланмаси учун сальвадорлик Марсело Аревало — хорватиялик Мате Павич жуфтлиги билан рақобатлашади.
Эслатиб ўтамиз, Жибек Қуламбаева Хитойдаги турнирда чемпион бўлди.