Александр Бублик Истбурндаги турнирнинг чорак финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Жаҳоннинг 39-рақамли ракеткаси қозоғистонлик Александр Бублик биринчи Astana Open АТP 250 турнири ғолиби, АТP рейтингида 86-поғонани банд этган австралиялик Жон Миллманни Истбурндаги турнирнинг иккинчи босқичида 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон теннис федерациясига таяниб хабар беради.

Учрашувнинг 59 дақиқасида 25 ёшли Александр 15 та эйсни бажариб, икки марта хатога йўл қўйди ва учта брейк-пойнтдан учтасини фойдаланди. Бу рақибларнинг биринчи юзма-юз учрашуви эди.

Истбурндаги мусобақанинг чорак финалида Бублик америкалик Тэйлор Фритцга қарши баҳс олиб боради.


Сўнгги хабарлар