Албания раҳбари ҚР Президенти Девони Тиббиёт маркази шифохонасига ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform – Албания Президенти Байрам Бегай Қозоғистонга расмий ташрифи доирасида Қозоғистон Республикаси Президенти Девони (ҚР ПД) Тиббиёт маркази шифохонасига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform.
None

ҚР ПД Тиббиёт маркази раҳбари Алексей Цой делегацияни шифохона хизматлари билан таништирди. Меҳмонлар клиниканинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган блоклари, клиник фармакология бўлимлари, терапия, даволаш ва реабилитация марказида бўлди.

Албания Президенти Байрам Бегай Қозоғистон билан тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида тажриба алмашиш муҳимлигини таъкидлади.

Кенг кўламли диагностика ва даволаш чора-тадбирларини таклиф этувчи ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ҚР ПД Тиббиёт маркази шифохонаси мамлакатдаги энг илғор клиникалардан бири саналади. Аҳолига юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатаётган шифохона JCI (Joint Commission International) халқаро стандартлари бўйича бир қанча аккредитациялардан муваффақиятли ўтган.

Сўнгги хабарлар