Албания Президенти Байрам Бегай Қозоғистонга ташриф буюради

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 2023 йил 6-8 сентябрь кунлари Албания Президенти Байрам Бегай расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади, дея хабар беради Kazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Эртага ташриф чоғида икки давлат раҳбарлари савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, сармоявий ва гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича музокаралар ўтказади.

Президентлар икки томонлама кун тартиби билан бир қаторда халқаро ва минтақавий вазият юзасидан фикр алмашадилар.


Сўнгги хабарлар
telegram