АҚШнинг Қозоғистондаги бош консули Наврўз байрами билан қозоқ тилида табриклади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - АҚШнинг Қозоғистондаги бош консули Кэролайнн Сэвиж Қозоғистон халқини Наврўз байрами билан қозоқ тилида табриклади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Одамзот қишнинг қаҳратонида қалбга ваҳима соладиган оғир дамларда тинчлик, тотувлик, умид, оила фаровонлиги ва баҳорни орзиқиб кутади. Айтишларича, баҳор Наврўздан бошланади. Мен биламан, қозоғистонликлар бу лаҳзаларни – Наврўзнинг серқуёш кунлари ва беғараз оқшомларида дўстлар ва қариндошлар билан учрашиш, Наврўз гўжадан татиб кўришни алоҳида қадрлайди. Ушбу Наврўз байрами қозоқ халқига ва бутун дунёга илиқлик ва умид олиб келсин, фаровонлик ва бирдамлик олиб келсин. Оилангиз билан тинч-осойишта март ўтказишингизни тилайман. Наврўз байрамингиз муборак бўлсин! Юртимиз обод ва фаровон бўлсин! Кўришгунча!», - дея ёзди Кэролайн Сэвиж ижтимоий тармоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram