АҚШнинг атом сув ости кемаси Яқин Шарқ томон ҳаракатланмоқда

Атом
Фото: BBC

Кеча тунда АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Яқин Шарққа ядро қуролини етказиб беришга қодир «Огайо» тоифасидаги сув ости кемаси жўнатилганини эълон қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги ВВСнинг Telegramдаги саҳифасига таяниб.

Ҳарбий департамент ўз баёнотида бошқа тафсилотларни келтирмади, аммо у Суэц канали орқали сузиб юрган сув ости кемасининг суратини эълон қилди.

«Огайо» тоифасидаги сув ости кемаларининг жойлашуви ҳақида камдан-кам хабар берилади, чунки улар АҚШнинг "ядро учлиги" нинг бир қисми, шунингдек, қуруқликдаги баллистик ракеталар ва стратегик бомбардимончилардаги ядровий бомбаларни ҳам ўз ичига олади.

Огайо тоифасидаги бир нечта сув ости кемалари ядровий зарядлар ўрнига қанотли ракеталарни олиб юради ва улар махсус операциялар кучларининг бир қисми сифатида жойлаштирилиши мумкин. Ҳозирда Яқин Шарқда ишлаётган сув ости кемасида ядро зарядлари бор-йўқлиги маълум эмас.

АҚШ аввалроқ бу ҳудудга сув ости кемаларини жойлаштирган эди. Якшанба куни қилинган баёнот Эрон билан муносабатларнинг кескинлашувига тўғри келди. Аввал хабар қилинганидек, Байден маъмурияти минтақавий ҳамкорлари орқали Эрон ва Ҳизбуллоҳга, агар улар Исроилга ҳужум қилса, АҚШ уларга қарши ҳарбий аралашувга тайёрлиги ҳақида хабарлар юборган.

Якшанба куни АҚШ Марказий қўмондонлиги Яқин Шарқдаги ядровий қуролга эга В-1 бомбардимончи самолётининг суратини ҳам эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент Байден Ўрта ер денгизига иккита авиаташувчи гуруҳ жўнатган эди.

Сўнгги хабарлар