АҚШда тез ёрдам вертолёти қулаб тушди ва уч киши ҳалок бўлди

ASTANA. Kazinform – Миссисипи штатида тез ёрдам вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBS телеканалининг маҳаллий бўлими хабар берди.

тікұшақ
Фото: РИА Новости

“Миссисипи штатидаги Миссисипи университети тиббиёт марказининг тез ёрдам вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида уч киши ҳалок бўлди”, – дейилади хабарда.

Вертолёт Медисон округидаги Натчез тракти яқинида қулаган.

Вилоят шериф идораси вакилининг айтишича, вертолёт ўрмонда қулаган. Тиббиёт маркази вакилларининг сўзларига кўра, бортда уларнинг икки нафар ходими ва учувчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Суданда ҳарбий самолёт ҳалокатга учрагани ва ҳодиса оқибатида тинч аҳоли ва ҳарбийлар ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Шунингдек, Вашингтонда самолёт ва вертолётнинг тўқнашуви оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди.

Сўнгги хабарлар