АҚШда коронавирус тарқалиши бўйича янги рекорд ўрнатилди

NUR-SULTAN. Kazinform – АҚШда коронавирус тарқалиши бўйича бир кунлик кўрсатгич яна рекорд даражада ошди, деб хабар беради Kazinform ВВСга таяниб.
None
None

Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери 13,8 миллион киши коронавирус билан касалланиб, 590 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Ҳиндистон АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринда турибди. 1,3 миллиард аҳолиси бўлган бир мамлакатда бир миллион одам касалланганлиги унчалик қўрқинчли бўлмаслиги мумкин, аммо тарқалиш тезлиги шу қадар юқорики, бу мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига жиддий путур етказиши мумкин.

Бразилияда касалланганлар сони 2 миллиондан ошди ва вируснинг тарқалиши секинлашгани йўқ.

Бразилия аҳолиси тахминан 210 миллион кишини ташкил қилади.

Расмий статистик маълумотларга кўра, Covid-19 туфайли Бразилияда 74000дан ортиқ одам вафот этган, аммо қурбонлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Америка Қўшма Штатларида янги кунлик рекорд қайд этилди (74,5 мингта ҳолат). Джон Хопкинс университети маълумотларига кўра, ҳозирги кунда мамлакатда касалланиш ҳолатлари сони 3,57 миллиондан ошади. Пандемия ҳозирга қадар 138 минг америкаликнинг ёстиғини қуритган.
Сўнгги хабарлар