АҚШда 48 йилдан буён ноҳақ қамоқда ўтирган фуқаро озод этилди

АҚШда 48 йилдан буён ноҳақ қамоқда ўтирган фуқаро озод этилди
Фото: NEWS9

Американинг Оклахома штати суди қилмаган қотиллиги учун айбланиб, 48 йилдан буён ноҳақ турмада сақланган кишини оқлади, деб хабар беради Kazinform агентлиги NBC Newsга таяниб.

Телеканал маълумотига кўра, ушбу ҳодиса АҚШ тарихида айблов бекор қилинган энг узоқ муддатли қамоқ жазоси ҳисобланади. Бу ерда гап 71 ёшли Глинн Симмонс ҳақида боряпти.

“Аниқ ва ишончли далилларга асосланиб хулоса қилиш мумкинки, қотиллик учун ҳукм қилинган ва турмага ташланган Симмонс, аслида, жиноят содир этмаган” – дейилади ҳакам Эми Палумбо чиқарган қарорда.

Дастлаб “жиноятчи”га ўлим жазоси тайинланган, бироқ кейинроқ ҳукм умрбод қамоқ жазосига алмаштирилган. Сўнгги қарор Симмонсга йўл қўйилган хато учун штатдан 175 минг доллар товон пули ундириш ҳуқуқини беради.

Сўнгги хабарлар