АҚШ жанубида ҳалокатли торнадо бўлди: қурбонлар бор
Оклахома чегарасига яқин жойлашган Перритон шаҳри мэри торнадо камида уч кишининг ўлимига сабаб бўлганини маълум қилди, бироқ жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.
Торнадо 8 мингга яқин аҳоли яшайдиган шаҳарда алоқа миноралари ва трейлер паркини вайрон қилган. Шунингдек, камида 30 та трейлерларга кичик ҳажмдаги зарар етказган ёки вайрон қилган.
Перритон ёнғин бўлими бошлиғи Пол Дутчернинг сўзларига кўра, шифохонада 50 нафардан 100 нафаргача одам ётибди.
Маҳаллий Ochiltree General Hospital электр энергиясининг катта узилишлари шароитида махсус генераторларда ишлаяпти.
Миллий об-ҳаво хизмати торнадо шаҳарни пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 17:00 атрофида урганини айтди. Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, шаҳарга бир нечта торнадолар келиб тушиши мумкин эди. Дам олиш кунларида АҚШнинг жанубий штатларида ноқулай об-ҳаво шароити давом этади. Дўл ва кучли шамоллар, шунингдек, торнадонинг такрорланиши кутиляпти.