АҚШ: Миссурида қурилиш вақтида кўприк қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

VASHINGTON. Kazinform – Миссури штатининг Канзас-Сити шаҳри яқинида қурилаётган кўприкнинг қулаши натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши жароҳатланди, дея хабар беради Kazinform мухбири ABS Newsга таяниб.
None

Клэй округи маъмурияти маълумотларига кўра, ишчилар бетон қуяётган вақтда кўприк қурилишчиларнинг устига қулаган. Ҳодиса оқибатида тўрт киши вайроналар остида қолиб кетган, улардан уч нафари ўзлари чиқиб кетган. Улар турли тан жароҳатлари билан вилоят шифохонасига етказилган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, кўприк қулаган пайтда воқеа жойида бир неча пудратчи компаниялар бўлган. Икки қаторли кўприк 2016 йилдан бери ёпилган. Қурилиш 2021 йилнинг май ойида бошланиб, 2023 йил бошида қайта очилиши режалаштирилган.

Полиция маълумотларига кўра, қурилиш вақтида хавфсизлик чораларига риоя қилинган. Инженер пудратчи бетон қуйишдан олдин кўприкни кўздан кечирди. Бахтсиз ҳодиса бўйича тергов АҚШ Меҳнат департаментининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилди.


Муаллиф: Рустем Қожибаев

Фото:abcnews.go.com

Сўнгги хабарлар