АҚШ Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сиёсий ислоҳотларини қўллаб-қувватлайди

Бугун АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зеянинг ташрифи доирасида ҚР Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари-ҚР Президенти Халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қазиханнинг ҳамраислигида Қозоғистон ва АҚШ ўртасида Инсон ҳуқуқлари ва демократик ислоҳотлар бўйича Олий даражадаги мулоқотнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу механизм икки томонлама муносабатларга қўшимча туртки беради ва Қозоғистоннинг демократик кун тартибини илгари суришга қаратилган», - деди у.
Унинг сўзларига кўра, томонлар БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги ҳамкорлик, диний эътиқод эркинлиги, Қозоғистондаги сиёсий ислоҳотлар, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва интеграциялашуви, одам савдосига қарши курашиш каби масалаларни муҳокама қилган.
Шунингдек, аёллар ва имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш, хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик, коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.
«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан мамлакатни янада демократлаштириш ва инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган сиёсий ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилди. Америка томони Президент сиёсатини сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда, давлат институтларида янада амалга оширишни қўллаб-қувватлади. Қозоғистон ва АҚШ конструктив ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда юқори ва олий даражадаги стратегик шерикликни кенгайтириш ниятида», — деди Ақан Рахметуллин.
Муаллиф: Марлан Жиембай