Ақордада Қозоғистон-Қатар ҳамкорлигини ривожлантириш йўллари муҳокама қилинмоқда

None
ASTANA. Kazinform – Ақордада Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани кенгайтирилган музокаралар ўтказмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Сизлар билан меҳмондўст қозоқ заминида учрашганимдан жуда хурсандман. Шайх Тамим билан учрашувимизда халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашдик. Умуман олганда, ушбу учрашув самарали бўлди. Энди сизлар билан биргаликда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини ҳар томонлама муҳокама қиламиз»

, - деди музокарани очган Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев Шайх Тамимнинг бугунги ташрифи бу муносабатларни янада ривожлантиришга янги суръат бағишлашига ишонишини таъкидлади.

«Биз Қатарни нафақат Яқин Шарқда, балки жаҳон миқёсида муҳим рол ўйнайдиган, халқаро ҳамжамиятнинг кучли аъзоси деб биламиз. Қатар минтақада ижтимоий тотувлик ва тинчлик, цивилизациялар ва динлар ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшмоқда. Барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги ташаббусларингизни юксак қадрлаймиз»

, - деди Давлатимиз раҳбари.



Муаллиф: Марлан Жиембай

Фото : t.me/bort_01


Сўнгги хабарлар
telegram