Air Astana қозоғистонликларни Тель-Авивдан мамлакатга қайтаришнинг муқобил йўлларини қидирмоқда
Air Astana хабарига кўра, аксарият халқаро авиакомпаниялар хавфсизлик нуқтаи назаридан Тель-Авивдан парвозларни тўхтатган. Шунга қарамай, Air Astana Тель-Авивни тарк этмоқчи бўлган фуқаролар учун барча муқобил йўналишларни кўриб чиқмоқда.

Компания маълумотларига кўра, бундай йўллар кўп эмас. Тель-Авив-Алмати йўналиши бўйича тақиқланган КС 650 рейсига 138 киши чипта сотиб олди. Улардан 37 нафари Қозоғистон фуқароларидир.
Қозоғистоннинг 7 фуқароси Air Astana авиакомпаниясининг интерлайн ҳамкори парвозига ўтказилди. Шунингдек, 19 киши чипта нархини тўлиқ қайтаришни талаб қилмоқда, 3 нафар йўловчи эса ҳалигача аниқ бир қарорга кела олмаяпти.
Авиакомпания шунингдек, парвози тақиқланган Алмати-Тель-Авив йўналиши бўйича КС 649 рейси йўловчиларига бошқа самолётга чипта олишда ёрдам бермоқда. Айни вақтда уларга ўз хоҳишига кўра Туркия ва Грузияга учиш таклиф қилинган.
Бундан ташқари, компания WhatsApp чати орқали Қозоғистоннинг Исроилдаги элчихонаси билан боғланишда мамлакат фуқароларини қўллаб-қувватлайдиган ва маслаҳат берадиган ходимни тайинлади. Шунингдек, Исроилдан жўнаб кетиш билан боғлиқ масалалар бўйича 24 соатлик ишонч телефони ишга туширилди.
+7 (727) 244 44 78 (телефон) ва +7 702 702 0074 (WhatsApp).
Air Astana Исроилни тарк этиш ниятида бўлган барча қозоғистонликларнинг қайтишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
“Биз йўловчиларни Исроилда юрган пайтда хавфсизлик талабларига риоя қилишга ва авиакомпания янгиликларини кўзатиб боришни маслахат берамиз”, – дейилади хабарда.