Афғонистоннинг Нангарҳор провинциясида расмийларга суратга тушиш ва интервью бериш тақиқланди

ASTANA. Kazinform – Афғонистон шарқидаги Нангарҳор провинцияси ҳокимияти маҳаллий амалдорларга оммавий ахборот воситаларига суратга тушиш ва видео интервьюлар беришни расмий равишда тақиқлади. Бу ҳақда Афғон журналистика маркази (AFJC) хабар берди, деб ёзади РИА Новости.

Три года у власти: как трансформировался талибан со времен Усама бен-Ладена
Фото: Rahmat Gul

Марказга кўра, Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг ОАВ эркинлигига қарши ҳаракатлар тобора кучаймоқда.

“Бу тақиқ жуда ташвишли ҳолатдир, чунки Нангарҳор бундай чекловларни жорий қилган бешинчи вилоят бўлди”, – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, хавфсизлик сабабли исмини ошкор қилишни истамаган Нангарҳордаги ОАВ раҳбари бу буйруқни маҳаллий амалдорларга вилоят ҳокимининг ўринбосари Азизулло Мустафо берганини маълум қилган.

Вилоят ахборот ва маданият департаменти директори Қурейши Бадлун ушбу буйруқ ҳақида амалдорлар ва маҳаллий ОАВ раҳбарларини 12 ноябрь куни WhatsApp орқали хабардор қилган.

Шунингдек, Нангарҳор ҳокими ўринбосари вилоятдаги барча амалдорлар хабарларни энди фақат ёзма шаклда ОАВга етказиши кераклигини буюрган. ОАВга эса фақат ҳукумат бинолари, эълонлар ва логотиплардан фойдаланишга рухсат этилган. Бундан ташқари, маҳаллий амалдорлар билан барча интервьюлар бундан буён фақат аудио шаклда ўтказилиши лозимлиги айтилган.

Сўнгги хабарлар