Афғонистондан юк ташиш учун Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма темир йўл корхонаси ташкил этилади

Екібастұз
Фото: Наталья Зинченко

ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилишида ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алибек Қуантиров қардош мамлакатлар ўртасидаги транспорт-логистика ҳамкорлигининг устувор йўналишларини айтиб ўтди.

“Қозоғистоннинг 2030 йилгача транспорт-логистика салоҳиятини ошириш концепциясида 5 та трансчегаравий марказ ташкил этиш кўзда тутилган. Бу марказлар сармояни жалб этишнинг асосий марказига айланади ва қўшни давлатларга нохом ашё экспортини 35 фоизга ошириш имконини беради. Биз минтақада транспорт логистикаси салоҳиятини ошириш, транспорт йўлакларини модернизация қилиш ва янги йўналишларни очишдан манфаатдормиз. “Беларусь-Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон” халқаро транспорт йўлагини ташкил этиш бўйича меморандум имзолаганимиз бунинг далилидир. Ушбу йўлак Европа Иттифоқи ва Россияни Марказий Осиё давлатлари билан боғловчи Марказий Осиё йўлаги орқали ўтиши режалаштирилган. Дарбаза-Мақтаарал темир йўл линияси қурилиши лойиҳасининг ишга туширилишини ҳисобга олсак, унинг Қозоғистондаги қисми Марказий Осиё коридори эҳтиёжларини қондира олади”, – деди у.

Шунингдек, нега темир йўл соҳасида қўшма корхона ташкил этиш зарурлигини айтди.

“Айтиш керакки, Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этиш лойиҳаси икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Ушбу лойиҳа ўзаро савдо ва юк ташиш ҳажмини оширади. Бундан ташқари, ушбу қўшма корхона трансафғон йўналишини ривожлантиришда иштирок этади. Бу икки давлат иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатади”, – деди Алибек Қуантиров.

Сўнгги хабарлар
telegram