09:11, 24 Январь 2023 | GMT +5
Афғонистонда сўнгги икки ҳафтада 104 киши совуқдан вафот этди
KABUL. Кazinform – Афғонистонда сўнгги икки ҳафта ичида кучли қор ёғиши ва аёз туфайли 104 киши ҳалок бўлди, дея маълум қилди Афғонистон Табиий офатлар ва гуманитар ишлар вазирлиги вакили Шафиулла Раҳими.
Бу ҳақда Кazinform Хитойнинг Синьхуа агентлигига таяниб хабар беради.
Шафиулла Раҳимининг маҳаллий матбуотга айтишича, Таҳор, Бадахшон, Нимроз, Қандаҳор, Лағмон, Ғазни, Урузгон, Джаузджан, Сари-Пул, Фарёб, Пактик, Балх, Саманган, Бамиан шаҳарларида ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида сўнгги икки ҳафта ичида 104 киши, жумладан болалар ва аёллар совуқдан ҳалок бўлганини маълум қилди.
Афғонистонда марказий иситиш тизими йўқ, шунинг учун аҳоли иситиш учун асосан кўмир, ёғоч ва суюлтирилган газга таянади, мамлакатда газдан заҳарланиш ва ис газидан ўлим ҳоллари тез-тез учраб туради.
Афғонистонда январ ойи бошидан кун жуда совуқ бўлиб, кучли қор ёғди. Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 30 даражагача пасайган.