Афғонистонда АҚШ махсус амалиёти чоғида «Ал-Қоида» етакчиси йўқ қилинди

NUR-SULTAN. Kazinform - АҚШ Президенти Жо Байден Афғонистонда «Ал-Қоида» етакчиси Айман Завоҳирий ўлдирилганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform ВВС каналига таяниб.
None
None

«Адолат қарор топди. Террорчилар етакчиси энди йўқ. Биз ҳеч қачон ортга чекинмаймиз», - деди Байден.

Унга кўра, Завоҳирийнинг қаердалиги жорий йилда АҚШ махсус хизматларига маълум бўлган.

«У Америка фуқаролари, америкалик ҳарбий хизматчилар, дипломатлар ва Америка манфаатларига зўравонлик қилди ва одамларни ўлдирди», - деди Байден.

Унинг айтишича, иккита Hellfire ракетаси учувчисиз учиш аппаратидан учирилган. Зарба натижасида Завоҳирий яшаган уйда унинг қариндошлари ҳам, тинч аҳоли вакиллари ҳам жабрланмаган.

Завоҳирий 2001 йил 11 сентябрда АҚШга қилинган ҳужум ташкилотчиларидан бири эди. Ўшандан бери у қочиб юрарди.

У 2011 йилда Покистонда Усама бин Лодин ўлдирилганидан кейин Ал-Қоидага раҳбарлик қилган.

Фото:REUTERS

Сўнгги хабарлар