Афғонистон орқали темир йўл лойиҳаси бошланди

TASHKENT. UzA-Kazinform – Афғонистон ҳудудида «Термиз-Пешовор» темир йўл алоқасини ўрнатиш бўйича Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистоннинг қўшма лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланди. Бу ҳақда Kazinform ЎзАга таяниб хабар беради.
None
None

Dunyo ахборот агентлиги хабарига кўра, «Термиз-Мозори-Шариф-Кобул-Пешовар» трансафғон темир йўли лойиҳасининг тахминий қиймати 5 миллиард долларни ташкил этади.

600 километр узунликдаги темир йўл Марказий Осиё мамлакатларига Покистоннинг йирик денгиз портларига йўл очади.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 кун ўрнига 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, ушбу йўналишда юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.

Сўнгги хабарлар