АЭС қурилишида қанча қозоғистонлик ишлайди
АСТАНА. Kazinform – ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси қанча иш ўрни яратишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, атом электр станциясини қуриш лойиҳаси 2030 йилгача беш мингга яқин кишини иш билан таъминлайди.
“2032 йил қурилиш якунида 10 мингга яқин одам бўлади. Ишлаш босқичида лойиҳа камида икки минг кишини иш билан таъминлайди”, – деди вазир Ҳукумат йиғилишида.
Бундан ташқари, Сатқалиевнинг сўзларига кўра, атом электр станциялари қурилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳаллий коллежлар негизида атом электр станциялари учун кадрлар тайёрлаш бўйича мутахассисликлар яратилади.
Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь куни Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш бўйича референдум бўлиб ўтган эди. Фуқароларнинг 71,12 фоизи қўллади (5 миллион 561 минг 937 нафар) ва 26,13 фоизи (2 миллион 45 минг 271 киши) қарши овоз берди. Сайловчилар умумий сонининг 63,66 фоизини ёки 7 миллион 820 минг 204 нафарни ташкил этди.
Қозоғистонда АЭСни ким қуриши 2025 йилнинг биринчи ярмида маълум бўлади.