АЭС қурилиши учун зарур технологияни келгуси йилда танлаймиз – ҚР Энергетика вазири

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири Болат Ақшолақов Ҳукумат коридорида атом электр станцияларини қуриш технологияси қачон танланиши ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Шу пайтгача бўлган интервьюларингизда Қозоғистонда йил охиригача атом электр станциясини қурадиган технологияни аниқ номлаймиз, дедингиз. Қачон қарор қабул қилинади?«— деб сўради ОАВ вакили.

Энергетика вазири журналистга дунёдаги ҳозирги вазиятни эслатди.

«Бу иш режага мувофиқ келаси йилга кўчирилди. Технологияни танлаш 2023 йилда амалга оширилади. Ҳозир дунёдаги вазиятни кўряпсиз. Бир оз вақт беринг, биз ҳаммамизга зарар келтирмаслиги учун жуда эҳтиёткорлик билан қарор қабул қилишимиз керак. Яъни, қўшимча вақт керак», — деди вазир.

Фото: storage.googleapis.com

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар