Абилайхан Жубаназар дзюдо бўйича Осиё чемпионатида бронза медалига эга бўлди
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик дзюдочи Абилайхан Жубаназар Хитойнинг Ордос шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида терма жамоа саватчасига иккинчи бронза медалини тақдим этди.
Қозоғистонлик спортчи 81 кг вазн тоифасида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди. Абилайхан бронза медали учун курашда БАА вакили Гаджимурод Омаровни яққол устунлик билан мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, Эсмигул Қуюлова дзюдо бўйича Осиё чемпионатида илк медални қўлга киритди.