Абхазиядаги Миллий галереяда мингга яқин расм ёниб кетди

ASTANA. Kazinform – Сухумидаги энг йирик галереядаги ёнғинда 4 мингга яқин картина йўқ қилинди. Ёнғин марказий кўргазмалар зали биносида содир бўлди, деб хабар беради Грузия янгиликлари.

картина
Фото: newsgeorgia.ge

Абхазия фавқулодда хизматларига кўра, галереядаги ёнғин Абхазия маданияти учун энг катта йўқотиш бўлган. Ёнғинни ўчириш учун ўндан ортиқ ўт ўчириш бригадалари сафарбар қилинган.

Куйган расмлар орасида биринчи профессионал абхаз рассоми, машҳур декоратив Александр Чачба-Шервашидзенинг 300 га яқин асари бор.

“Ҳаммаси ёниб кетган дейиш мумкин. Миллий санъат галереясининг 4000 дан ортиқ расмлари марказий кўргазмалар зали биносининг иккинчи қаватида жойлашган”, – деди журналистларга маданият вазири вазифасини бажарувчи Динара Смир.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган.

Сўнгги хабарлар