Абай вилоятида инвестицияларни жалб қилиш бу йил 103,1 фоизга ошди
ASTANА. Кazinform — Абай вилояти ҳокими Берик Уали 9 ойлик ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳақида ҳисобот берди.
— Жорий йилнинг 9 ойи натижаларига кўра, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларида ижобий ўсиш кузатилди. Хусусан, транспорт соҳасида — 123,4%, алоқа соҳасида — 106,4%, ишлаб чиқариш саноатида — 101,3%, ички савдода — 105,9%, қишлоқ хўжалигида — 102,8%, инвестицияларда 103,1% ўсиш қайд этилди. 10 ой ичида вилоятдан давлат бюджетига 441,4 миллиард тенге солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тушди, бу 137,3% ўсишни англатади. Шундан 71,7% (316,7 миллиард тенге) республика бюджетига, 28,3% маҳаллий бюджетга (124,7 миллиард тенге) йўналтирилди, — деди Берик Уали Марказий коммуникациялар хизмати майдонида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, вилоят ташкил этилганида бюджет ҳажми 251,3 миллиард тенгени ташкил этган бўлса, бугунги кунда у 2 бараварга ошди.
— Бу йил вилоят бюджети ҳажми 500,9 миллиард тенгени ташкил этди. Бюджетнинг 45,4% (227,3 миллиард тенге) ижтимоий соҳага йўналтирилади, — деди ҳоким.
Эслатиб ўтамиз, Олакўлни ривожлантириш бўйича бош режа ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эдик.