Абай таваллудининг 175 йиллиги кенг миқёсда нишонланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг «Абай Қўнонбоевнинг 175 йиллик юбилейини нишонлаш тўғрисида»ги Фармонига биноан, бу йил буюк шоир юбилейи кенг миқёсда нишонланади, деб хабар беради Kazinform.

Юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун давлат комиссияси таъсис этилиб, 80 пунктдан иборат режа ишлаб чиқилди. Режа доирасида йирик халқаро ва республика миқёсидаги маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Президент Фармонига мувофиқ, Абайнинг «Жидебай-Бўрили» давлат тарихий-маданий ва адабий-мемориал қўриқхона-музейи комплекс модернизация қилинади.

Бундан ташқари, Абай асарларини чет тилларга сифатли таржима қилишга, Абай меъросини халқаро миқёсда тарғиб қилишга алоҳида урғу берилади.

Шунингдек, Абай юбилейини тадбирларини ЮНЕСКО ва ТУРКСОЙ миқёсида ташкил этиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.


Сўнгги хабарлар
telegram