Абай номи ҳинд адабиётида ҳам машҳур - элчихона

None
Фото: instagram.com/india_in_kazakhstan
ASTANА. Кazinform – Абай асарлари ҳинд тилида «Шабд манжуша» номи билан нашр этилган. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«10 август - қозоқ шоири, файласуф, мусиқачи, жамоат арбоби, қозоқ ёзма адабиётининг асосчиси Абай Қўнонбайулининг таваллуд топган куни. Абай ижоди инсонпарварлик ва маърифат, эзгулик ва адолат, халққа хизмат қилиш ва миллатни шахсдан устун қўйиш ғояларига бой», — деб ёзади элчихона Instagramда.

Шу билан бирга, элчихона Абай Ҳиндистон адабиёт соҳасида ҳам машҳур эканлигини билдирди.

«2 июнь куни Нью-Деҳлида Қозоғистон ва Ҳиндистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Абай Қўнонбойули ҳайкали очилди. Ҳиндистон пойтахти Деҳлидаги энг катта кўчалардан бири Абай номи билан аталган. Ҳиндистон Маданий Алоқалар Кенгаши (ICCR) кўмагида Абайнинг 40 шеър ва 45 та тарбиявий сўздан иборат ҳинд тилидаги асарлари тўплами нашр этилди. Китоб «Шабд Манжуша» деб номланади, бу «Сўзлар хазинаси» деган маънони англатади», — дейилади Ҳиндистон элчихонаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистонда Абай куни нишонланмоқда. Бу йил буюк қозоқ шоири таваллудининг 178 йиллиги нишонланади.

2020 йилда Абай таваллудининг 175 йиллиги муносабати билан 10 август Абай куни этиб белгиланди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар