17:40, 13 Август 2025 | GMT +5
9,4 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди — Серик Жуманғарин
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда қурилиш соҳасида юқори ўсиш суръатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бош вазир ўринбосари — миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин маълум қилди.

Бош вазир ўринбосари қурилиш соҳаси мамлакат иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатларини кўрсатаётганини таъкидлади.
— Қурилиш ишларининг ўсиши 18,5 фоизга тезлашди. 9,4 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 фоизга кўпдир, — деди Серик Жуманғарин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Серик Жуманғарин етти ойда ЯИМ ўсиши 6,3 фоизга етганини маълум қилганди.