10:11, 18 Апрель 2022 | GMT +5
9,4 млн қозоғистонлик коронавирусга қарши эмланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон аҳолисини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича сўнгги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Telegram-каналига таяниб.
2022 йил 17 апрелдаги маълумотларига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши 1-компонент билан 9 473 336 киши, 2-компонент билан 9 217 525 киши эмланди.