85 миллиард тенгедан ортиқ ноқонуний активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди

ASTANА. Кazinform - Бугун Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов раислигида Активларни қайтариш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Ҳукумат матбуот хизмати.

Бектенов
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

Йиғилиш якунларига кўра Комиссия бир қатор қарорлар қабул қилди. Умумий қиймати 85 миллиард тенгедан ортиқ бўлган ноқонуний йўл билан олинган активларни қайтариш бўйича келишувлар тасдиқланди. Давлатга қайтарилиши режалаштирилган активлар орасида турар-жой бинолари, маъмурий бинолар, нақд пуллар, компаниялардаги улушлар, қимматбаҳо заргарлик буюмлари, Қозоғистон ва хориждаги 10 минг гектардан ортиқ ер бор.

85 миллиард тенгедан ортиқ ноқонуний активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

 

Комиссия қарори билан юридик шахслар реестри икки нафар янги шахс билан тўлдирилди, уларга нисбатан Бош прокуратура ҳузуридаги Активларни қайтариш қўмитаси томонидан тегишли чоралар кўрилади.

85 миллиард тенгедан ортиқ ноқонуний активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди
Фото: Ҳукумат матбуот хизмати

 

“Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, ноқонуний эгаллаб олинган активларни қайтариш бўйича ишлар кучайтирилади. Шу билан бирга, бизнесга босим ўтказишга йўл қўйилмайди. Давлатга қайтарилган барча активлар ижтимоий манфаатли мақсадларга йўналтирилади”, — деди Олжас Бектенов.

Комиссия иши давом этмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Комиссия йиғилиши янгиланган таркибда ўтказилди. Комиссия таркибига “Қозоғистон фуқаролик альянси” ЮШБ президенти Бану Нурғазиева ва Парламент Мажилиси депутати Марат Башимов кирди.

Сўнгги хабарлар