8 март - Халқаро хотин-қизлар куни

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Бугун Қозоғистонда 8 март Халқаро хотин-қизлар куни нишонланади, дея хабар беради Кazinform.

Бу куннинг тарихи бевосита аёллар ҳуқуқлари учун кураш билан боғлиқ. 1857 йил 8 мартда Нью-Йоркда ишчи аёллар манифест учун йиғилишди. Улар 10 соатлик иш, енгил ва қуруқ иш ўринлари, эркакларникига тенг маош талаб қилишди. Ўша пайтда аёллар 16 соатлик машаққатли меҳнати учун жуда кам маош олишарди. 1910 йилда Копенгагенда бўлиб ўтган Халқаро социалистик аёллар конференциясида Германия ва халқаро ишчи ҳаракати етакчиси Клара Цеткиннинг таклифи билан 8-мартни Халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонлашга қарор қилинди.

1914 йилдан кейин 8 март бир қанча мамлакатларда Хотин-қизлар куни деб номлана бошлади. Бу кун Халқаро аёллар ҳуқуқлари ва тинчлигини ҳимоя қилиш кунидир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 1975 йилни Халқаро хотин-қизлар йили деб эълон қилди ва шу йилнинг 8-мартидан Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлашни бошлади. Қозоғистон Республикасида ҳам ушбу байрамга алоҳида эътибор қаратилиб, шу куни пойтахт ва барча вилоятларда байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бу йил у 8 март сешанба кунига тўғри келади. Шу муносабат билан Ҳукумат қарори кўра, 7 март иш куни 5 март шанба кунига ўзгартирилди. Шу тариқа қозоғистонликлар Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 6, 7 ва 8 март кунлари дам олади.

Сўнгги хабарлар
telegram