11:12, 28 Январь 2022 | GMT +5
600 мингга яқин қозоғистонлик Pfizer вакцинаси билан эмланган
NUR-SULTAN. Kazinform – 27 январ ҳолатига кўра, Pfizer вакцинасининг I компоненти билан 599 458 киши, II компоненти билан 321 432 киши эмланди, деб хабар беради Kazinform COVID-19 тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.
Жумладан: ўсмирлар – 489 793, ҳомиладор аёллар – 25 024, эмизикли аёллар – 77 604. II доза билан: ўсмирлар – 261 731, ҳомиладор аёллар – 15 523, эмизикли аёллар – 44 167.