6 сентябрда Қозоғистонда момақалдироқ, дўл ва ёмғир ёғади

ASTANA. Kazinform – 2025 йил 6 сентябрь, шанба куни деярли бутун Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво кутилади – момақалдироқ бўлиб, дўл ва ёмғир ёғади. Бу ҳақда “Қазгидромет” РДК матбуот хизмати маълум қилди.

г
Фото: pixabay

Прогнозга кўра, мамлакат жанубида, шарқида ва жануби-шарқида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.

“Қозоғистон ҳудудининг катта қисми циклон фаоллиги ва атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлади — момақалдироқ билан ёмғир ёғади, мамлакат шимоли-ғарбида дўл ёғиб, довул бўлиши мумкин... Республикада кучли шамол эсиши, жанубда – чанг бўрони, шимолида ва шарқда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин”.

Сўнгги хабарлар