467 нафар қозоғистонлик мамлакатга қайтарилади – ТИВ
ASTANА. Кazinform – Ташқи ишлар вазирлиги ваколатли органлар билан биргаликда фуқароларни можаро зонасидан эвакуация қилиш учун биринчи эвакуация рейсларини ташкил қилди.
Алмати-Маскат-Алмати йўналишида иккита рейс режалаштирилган.
Сешанба куни эрталаб 278 нафар қозоғистонлик Қозоғистон Республикасининг Дубайдаги Бош консуллиги ходимлари ҳамроҳлигида қуруқлик транспортида Маскатга йўл олди. БАА ва Ўмон билан чегарада фуқароларга чегара тартиб-қоидаларидан тезкор ўтишни таъминлаш учун консуллик ёрдами кўрсатилди.
Кейинроқ, ушбу йўналишда 189 нафар қозоғистонликдан иборат иккинчи гуруҳ учиши режалаштирилган. Шундай қилиб, жами 467 нафар қозоғистонлик фуқаро мамлакатга қайтади.
Ҳаво қатновларидан ташқари, қуруқлик йўналишлари орқали ҳам эвакуация амалга оширилмоқда. Хусусан, Теҳрон, Ашхобод ва Горгондаги Қозоғистон муассасалари 15 нафар қозоғистонликнинг Эрон-Туркманистон чегарасидаги «Инчебурун» назорат-ўтказиш пункти орқали хавфсиз ўтишини таъминладилар. Уларга Ақтау шаҳрига етиб бориш учун зарур ёрдам кўрсатилди.
Теҳрон ва Еревандаги дипломатлар шунингдек, «Заркух» компаниясининг 35 ходимига автобусда Эрон-Арманистон чегараси орқали Эрондан чиқиб кетишга ёрдам беришди.
Қозоғистоннинг минтақадаги дипломатик ваколатхоналари у ердаги ишларни мувофиқлаштиришда давом этмоқда ва эвакуация тугагунга қадар фуқаролар билан доимий алоқада бўлиб туришади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон фуқаролари Эрондан қуруқлик йўллари орқали орқали эвакуация қилинади.