+44°Сгача иссиқ ва ёмғир: 15-17 июль кунлари Қозоғистонда қандай об-ҳаво кутилмоқда
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК Қозоғистонда 2025 йил 15–17 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Бу ҳақда Кazinform агентлиги хабар беради.

— Қозоғистоннинг аксарият қисмида атмосфера фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, 16 июль куни ғарбд ва шимолда, 17 июль куни шимоли-ғарбда, Қозоғистон шимолида кучли ёмғир, дўл, бўрон бўлиши мумкин. Фақат мамлакат жанубида иссиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республикада шамол тезлиги кучайиши, кечаси ва эрталаб шимоли-ғарбда туман тушиши кутилмоқда, — дея хабар беради синоптиклар.
16-17 июль кунлари кундузи республиканинг жануби-ғарбида +39+44°С, 17 июлда республика марказининг айрим ҳудудларида +40°С, республика жанубида +40+44°С, жануби-шарқида +40+42°С, шимолида +30+35°С, шарқида +35+38°С иссиқ кутилмоқда.