42 даража иссиқ, ёмғир: 24-26 июль кунлари учун об-ҳаво прогнози

ASTANA. Kazinform – Синоптиклар 24-26 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

лето, погода, природа, цветы, тюльпаны, ботанический сад, парк
Фото: Александр Павский / Kazinform

«Қазгидромет» давлат корхонасининг маълум қилишича, келаси уч кун мобайнида Қозоғистон ҳудуди орқали фаол циклон ҳаракатланади. Шу муносабат билан ёмғир ёғади. Ғарбда, шимолда ва мамлакатнинг марказий ҳудудларида кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин.

Мамлакатнинг шарқий ва жанубий-шарқий қисмларида об-ҳаво асосан қуруқ бўлади. Республика бўйлаб шамол кучайиши, жанубда эса чангли бўрон кузатилиши кутилмоқда.

25-26 июль кунлари кундузи Алмата вилоятининг ғарбий ва шимолий қисмларида 42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда.

24 июль кунлари Қозоғистоннинг ғарбий, жанубий-ғарбий ва шимолий-ғарбий ҳудудларида 35-38 даража иссиқ кузатилади.

24-25 июль кунлари мамлакатнинг марказий қисмларида 35-38 даража, жанубда 40-42 даража, 24-26 июль кунлари жанубий-шарқда 35-39 даража, 25-26 июль кунлари шарқда 35-38 даража ва 26 июль куни шимолда 35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар