41 даражагача иссиқлик: Қозоғистонда уч кунлик об-ҳаво маълумоти

Қозоғистонда 2025 йил 7-9 август кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотлари “Қазгидромет” РДК томонидан тарқатилди.

пух, мамық, деревья, погода, парк, тропинка
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

“8 августдан Қозоғистон жанубига Эрон вилоятларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кела бошлайди, бу эса ўз навбатида ҳаво ҳароратининг кундузи 35-41 даражагача кўтарилишига олиб келади”, – дея хабар беради синоптиклар.

Аммо шимолий ҳудудлар совуқ ҳаво массалари таъсирида бўлишда давом этади – момақалдироқ билан ёмғир ёғади, айрим ҳудудларда кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин.

Сўнгги хабарлар