4 ойда Ўзбекистонга 4 млндан ортиқ турист ташриф буюрди

TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида жами 4 048 417 нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

туризм
Фото: Миллий статистика қўмитаси

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 930,8 минг нафарга ёки 29,9 фоизга ошган.

Ўзбекистонга туристлар энг кўп келган ТОП-10 давлат:

  • Қирғиз Республикаси – 1 141 581 нафар;
  • Тожикистон – 965 488 нафар;
  • Қозоғистон – 935 003 нафар;
  • Россия – 341 842 нафар;
  • Афғонистон – 161 537 нафар;
  • Хитой – 132 240 нафар;
  • Туркманистон – 108 433 нафар;
  • Туркия – 57 686 нафар;
  • Ҳиндистон – 16 057 нафар;
  • Корея Республикаси – 12 145 нафар.

Эслатиб ўтамиз, Япониядан Ўзбекистонга туристлар оқими 1,7 баробарга ортди.