4 ойда 24 мингдан зиёд хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида жами 24 176 нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Улар давлатлар кесимида қуйидагича:
- Тожикистон — 14 034 нафар;
- Қирғиз Р. — 5 891 нафар;
- Қозоғистон — 2 807 нафар;
- Афғонистон — 896 нафар;
- Россия — 473 нафар;
- Бошқа давлатлар — 75 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида 2 200 530 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.