09:12, 15 Май 2022 | GMT +6
4 нафар қозоғистонлик қиз бокс бўйича жаҳон чемпионати чорак финалига чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик боксчи Алуа Балқибекова Истанбулда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида иккинчи жангини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
48 килограмм вазн тоифасида 1/8 финал босқичида Балқибекова Сербия вакили Снежана Силковичга қарши баҳс олиб борди. Жанг ҳакамларнинг якдил қарори билан Балқибекованинг ишончли ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа, Алуа Балқибекова турнирнинг чорак финалида испаниялик Марта Лопес дел Арболни мағлуб этган ҳиндистонлик Ниту билан тўқнаш келади.
Чорак финал жанги 16 май, душанба куни бўлиб ўтади.
Қозоғистонлик Карина Ибрагимова (57 кг), Валентина Хальзова (70 кг) ва Гулсай Ержан (81 кг) ҳам 1/4 финалга чиқди.
Шунингдек, Дина Жоламан (54 кг) ва Жайна Шекербекова (52 кг) чорак финал учун кураш олиб боради.