35 йилда Ўзбекистонда талабалар сони қанчага ошди
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 1991/1992 ўқув йилига нисбатан 1 млн 197,6 минг нафарга ёки қарийб 4,6 баробарга ошган.
Талабалар сонининг ўқув йиллари кесимидаги динамикаси:
- 1991/1992 ўқув йили — 337,4 минг нафар;
- 1995/1996 ўқув йили — 192,1 минг нафар;
- 2000/2001 ўқув йили — 183,6 минг нафар;
- 2005/2006 ўқув йили — 278,7 минг нафар;
- 2010/2011 ўқув йили — 274,5 минг нафар;
- 2015/2016 ўқув йили — 264,3 минг нафар;
- 2020/2021 ўқув йили — 571,5 минг нафар;
- 2021/2022 ўқув йили — 808,4 минг нафар;
- 2022/2023 ўқув йили — 1 042,1 минг нафар;
- 2023/2024 ўқув йили — 1 314,5 минг нафар;
- 2024/2025 ўқув йили — 1 432,8 минг нафар;
- 2025/2026 ўқув йили — 1 535,0 минг нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йил 1 январь ҳолатига 17 763 та кутубхона фаолият юритмоқда.