340 та аҳоли пунктида сув тошқини хавфи бартараф этилди – Қозоғистон ФВВ

NUR-SULTAN. Kazinform – 340 та аҳоли пунктида сув тошқини хавфи бартараф этилди, 245 та аҳоли пунктида эса бу хавф сақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи Рустамбек Амрин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Ўтган йили республика бўйича комплекс профилактика чора-тадбирларининг амалга оширилиши натижасида 1010 та аҳоли пунктидан 158 тасининг қўриқлаш даражасини ошириш имконини берган бўлса, хавф бартараф этилган аҳоли пунктлари сони 340 тага етиб, 385 тасига камайтирилди. Бугунги кунда 285 та аҳоли пунктини сув босиш хавфи сақланиб қолмоқда», — деди Рустамбек Амрин.

Маърузачи сув тошқини олдидан аҳоли пунктларини қордан тозалаш, ариқ ва каналлар, автомобил ва темир йўл сув ўтказгичларини муз ва қолдиқлардан тозалаш, инерт материаллар заҳираларини тайёрлаш ишлари давом этаётганини эслатди.

«Бугунги кунда аҳоли пунктларидан 5 миллион куб метрдан ортиқ қор тозаланди, 4 мингдан ортиқ ариқ ва 5 мингга яқин зовур, 4 мингдан ортиқ автомобил ва 2 минг темир йўл сув ўтказгичлари тозаланди. 200 минг тоннадан ортиқ инерт материаллар тайёрланди. Аҳоли билан 8 мингга яқин йиғилиш ўтказилди, сув тошқини содир бўлганда ўзини тутиш қоидаларига оид 40 мингдан ортиқ тавсияномалар тарқатилди», — деди Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи.

Департамент вакили, шунингдек, Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг чегара бўлимлари билан дарёлардаги сув тошқини ҳолати бўйича маълумотлар алмашинуви ташкил этилганини таъкидлади.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар