3 ойда 2 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар Буюк Британияга борган
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида 2 058 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Буюк Британияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,5 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
- саёҳат – 1 544 нафар;
- ўқиш – 292 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 163 нафар;
- хизмат юзасидан – 58 нафар;
- даволаниш – 1 нафар.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида жами 136 060 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган.