25 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилади: ҚР Президентига Астанани ривожлантириш юзасидан ҳисобот берилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Астана ҳокими Женис Қасимбекни қабул қилди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.
None
Фото: akorda.kz

Давлат раҳбарига Астананинг ижтимоий-иқтисодий ва инфратузилмавий ривожланиши ҳақида маълумот берилди.

Ҳокимлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг 5 ойида жалб қилинган инвестициялар ҳажми 425 миллиард тенгедан ошди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 20 фоизни ташкил этди. Шунингдек, 2023 йилда 25 та инвестиция лойиҳасини ишга тушириш режалаштирилган. Бу 87 миллиард тенге миқдорида маблағ жалб этиш ва 1,8 минг иш ўрни яратиш имконини беради.

Бундан ташқари, Президентга уй-жой массивларини ривожлантириш, авария ҳолатидаги эски уйларни бузиш, ижтимоий соҳа объектларини қуриш, қурилиши узоқга чўзилган объект ишларини якунлаш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, корхоналар, иш ўринлари яратиш ва шаҳарни ободонлаштириш юзасидан маъруза қилинди.

Женис Қасимбекнинг айтишича, жорий йилда 6 мингга яқин ижтимоий имтиёзли квартира ва 16 акциядорлик биноси қурилишини якунлаш режалаштирилган. Шунингдек, пойтахтнинг транспорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида жорий йилда «Тауелсиздик» шоҳкўчасидаги кўприк қурилиши ниҳоясига етказилиб, шаҳар жамоат транспорти йўналишларида 400 та янги автобуслар фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарига ичимлик суви станцияси (ССС-3), иссиқлик электр марказлари, газ иссиқлик шохобчалари қурилишининг бориши ҳақида маълумот берилди. Масалан, ССС-3 станцияси ишга туширилгач, унинг қуввати кунига 100 минг куб метр сув етказиб беришга етади. ССС-3 станциясининг биринчи босқичини июнь ойи охирида, иккинчи босқичини эса жорий йилнинг август ойида ишга тушириш режалаштирилган. Бунгача Астана сув омборидан сув қувури ётқизиш ишлари бошланган эди.

Давлат раҳбарининг топшириғига биноан шаҳарни ободонлаштириш ишлари тизимли равишда амалга ошириляпти. Жорий йилда 150 дан ортиқ ҳовли ва жамоат жойларини ободонлаштириш режалаштирилган.

Йиғилиш якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Астана шаҳрининг ижтимоий ва муҳандислик инфратузилмасини янада ривожлантириш, шаҳарни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, шунингдек, иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича қатор топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар