25 июлдан бошлаб ЕОИИ мамлакатларидан Россияга учадиган қозоғистонликлар янги иловани юклаб олишлари керак

NUR-SULTAN. Kazinform- Қозоғистонликларга 25 июлдан бошлаб ЕОИИ мамлакатларидан Россияга парвоз қилиш учун «Путешествую без COVID-19» иловаси зарур. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Аввал хабар қилинганидек , Россияга самолётда учиш учун Қозоғистон фуқаролари коронавирус қарши ПЗР-тестининг манфий натижаси борлигини «Путешествую без COVID-19» мобил иловаси орқали тасдиқлашлари керак.

Россия Федерацияси Ҳукуматининг 20.07.2021 йилдаги № 1998-р-сонли буйруғига биноан, ПЗР-тести Россияга келишидан уч кундан олдин ўтказилмаслиги керак.

25 июлдан бошлаб янги қоидалар ЕОИИга аъзо давлатлардан (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон) парвозларга нисбатан қўлланилади.

1 сентябрдан Озарбайжон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон йўловчилари «Путешествую без COVID-19» иловасини юклаб олишлари шарт.

Россия тўғридан-тўғри парвозларини тиклаган учинчи мамлакатлардан келган Қозоғистон фуқаролари Россия чегарасини кесиб ўтишдан олдин уч кун ичида ПЗР-тестини топширишлари керак.

Шуни таъкидлаш керакки, Қозоғистон фуқароларининг Россия Федерациясига қуруқлик орқали кириши ҳали ҳам чекланган ва фақат айрим тоифаларга рухсат берилади.


Сўнгги хабарлар