22 март куни Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 22 март учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

мороз, погода, снег, дождь со снегом, закрыта дорога, жол жабық, ауа райы, қар, жанбыр
Фото: Алина Тулеубаева / Kazinform

Синоптикларнинг хабар беришича, якшанба куни Қозоғистоннинг уч ҳудудида беқарор об-ҳаво кутилмоқда.

"Атмосфера фронтал қисмлари таъсирида мамлакатнинг ғарбий, шимолий ва жанубий қисмида беқарор об-ҳаво кутилади, ёғингарчилик (ёмғир ва қор) бўлади, жанубий вилоятларнинг чекка ғарбида ва тоғли ҳудудларида эса ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин", - дейилади хабарда.

Мамлакатнинг қолган қисмида қуруқ ҳаво сақланиб қолади.

Сўнгги хабарлар