2026 йилдан бошлаб Франция ва Корея университетлари мамлакатда АЭС мутахассисларини тайёрлайди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон атом энергетикаси соҳасида мутахассисларни мунтазам равишда тайёрламоқда. Бу ҳақда Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.

Саясат Нұрбек
Фото: Дамир Ерубаев

«Кадрлар тайёрлашга киришдик. Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университети, Сатпаев университети, шунингдек, Шарқий Қозоғистон ва Туркистон олий ўқув юртларида бир қанча миллий университетларда махсус дастурлар очилган. Жорий йилдан бошлаб Шарқдаги университет МАГАТЭ томонидан тасдиқланган дастур асосида таълим беришни бошлади», – деди вазир.

Унга кўра, 2026 йилда Францияда атом энергетикаси соҳасида етакчи бўлган Гренобль университетининг филиали очилади. Шунингдек, Кореянинг KAIST миллий тадқиқот институтини очиш режалаштирилган. Ушбу таълим муассасасида ядро физикаси бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

«Биз муҳандислар ва ядро мутахассисларини талаб даражасида тайёрлаймиз. Бу йўналишда нафақат Россия, балки АҚШ, Франция, Хитой каби давлатлар тажрибасидан ҳам фойдаланамиз», – деди Саясат Нурбек.

Сўнгги хабарлар