2026 йил Қозоғистонда Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили деб эълон қилинди - Фармон

ASTANА.Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 2026 йилни Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили деб эълон қилиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Рақамлаштиришни янада ривожлантириш ва сунъий интеллектни оммавий жорий этиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2026 йил Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йили деб эълон қилинсин.

2. Қозоғистон Республикаси Ҳукумати Рақамлаштириш ва сунъий интеллект йилини ўтказиш учун зарур чораларни кўрсин.

3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Қозоғистон Республикаси Президенти Администрациясига юклатилсин.

4. Ушбу Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Парламент ислоҳоти бўйича ишчи кенгаш ўтказди.

Сўнгги хабарлар