2024 йилда “ИТП” махсус иқтисодий зонасида бешта янги корхона иш бошлайди
Келгуси йилда “Инновацион технологиялар парки” (ИТП) махсус иқтисодий зонасида умумий қиймати 12,2 миллиард тенге бўлган, ҳамда 311 та иш ўрни яратилиши билан бешта лойиҳани амалга ошириш режалаштириляпти, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Улар қуйидагилар:
800 миллион тенге сармояга эга, йилига 1 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга, 120 та иш ўрни яратадиганТелекоммуникация ускуналари ишлаб чиқариш заводи («Smart Alatau» МЧЖ).
Қиймати 1,7 млрд тенге бўлган, йилига 500 минг дона ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, 45 та иш ўрни яратадиган Иммунолюминесцент тест-тизимларини ишлаб чиқариш учун омборхоналар мажмуаси («Kyzai» МЧЖ).
Қиймати 1,5 миллиард тенге бўлган, йилига 50 минг дона маҳсулот ишлаб чиқариш қувватга эга 40 та иш ўрни яратадиган Тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш заводи («МедПроФарм» МЧЖ).
Қиймати 1,5 млрд тенге, қуввати йилига 50 минг дона маҳсулотга тенг, 50 та иш ўрни яратадиган Тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш заводи («Технопроект-А» МЧЖ).
Қиймати 1,3 миллиард тенге, йилига 100 минг дона ишлаб чиқариш қувватига эга, 45 та иш ўрни яратадиган Асбоб-ускуналар, аппаратлар ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи («Ordamed» МЧЖ).
2025 йилда махсус иқтисодий зонада умумий қиймати 11,6 млрд тенге бўлган, 417 та иш ўрни яратадиган катриджлар, тиббий асбоб-ускуналар, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича тўртталойиҳанинг («А-Медикал» МЧЖ, «Juldyz Kenan Co. LTD» МЧЖ, «Вива Фарм» МЧЖ, ТОО «Doc Co. Ltd»МЧЖ) фойдаланишга топширилиши кутиляпти.