2023 йилги МДҲ ўйинлари Беларусьда ўтказилади

ASTANA. Kazinform - 2023 йилда Беларусь Республикасида МДҲ мамлакатлари ўйинлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Беларусь бош вазири ўринбосари Игор Петришенко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Биринчи ўйинлар 2021 йилда Қозонда муваффақиятли ўтказилди. МДҲ давлатларининг навбатдаги ўйини 2023 йилнинг 4 августида бошланади ва 14 августда якунланади», — деди Игор Петришенко.

Шу муносабат билан у Беларусь ушбу мусобақаларни ўтказишга тўлиқ тайёрлигини, барча зарур спорт инфратузилмаси тайёр эканлигини айтди.

«Ўйинлар концепцияси доирасида Беларусь вилоятларининг тўққиз шаҳрида спортнинг 21 тури бўйича тадбирлар ўтказиш режалаштирилган», — деди Беларусь бош вазири ўринбосари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар