2023 йилги Қишки Универсиада тантанали равишда очилди

None
ASTANA. Kazinform – АҚШнинг Лэйк-Плэсид шаҳрида 2023 йилги Қишки Универсиада тантанали равишда очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу Универсиадада Қозоғистон номидан 78 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.

Улардан 14 нафар қозоғистонлик талаба чанғи спорти, 12 нафари шорт-трек, 9 нафари биатлон, 6 нафари фигурали учиш ва конькида югуриш, 2 нафари сноуборд, тоғ чанғиси, трамплиндан сакраш ва иккикураш баҳсларида, 23 нафари хоккей бўйича беллашади.

Ҳозиргача қозоғистонлик спортчилар жами 107 та медални қўлга киритган. Улардан 20 таси олтин, 40 таси кумуш, 47 таси бронза медалидир. Бу борада Қозоғистон умумжамоа ҳисобида 107 давлат орасида 35-ўринни эгаллаб турибди. АҚШ, Хитой ва Россия кучли учликдан жой олган.

Универсиада ўйинлари тарихи 1924 йилдан бошланади. У 1959 йилгача бутунжаҳон университет ўйинлари деб номланган. Ўша йилдан бошлаб универсиада сифатида тан олинди. Иштирок этиш учун талаблар киритилди. Унга кўра, ушбу ўйинларда 17 ёшга тўлган ва 28 ёшдан ошмаган ўғил-қизлар иштирок этиши мумкин.

Муаллиф: Адилжан Умбет.

Фото: Instagram/lakeplacid2023

Сўнгги хабарлар